Шаҳзода Чарльз BBCда об-ҳаво прогнозини ўқиди

Британия тахтининг вориси шаҳзода Чарлз кутилмаганда Би-Би-Си телеканалида об-ҳаво маълумотларини ўқиб эшиттирди.

Шаҳзоданинг об-ҳаво мухбири ролида қилган чиқиши унинг пайшанба куни Глазго шаҳридаги Би-Би-Си студияларига қилган ташрифи чоғида ташкил этилди.

Қироллик саройи расмийларига кўра, шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси Камилланинг бу ташрифи Шотландиядаги Би-Би-Си телеканалининг 60 йиллиги муносабати билан уюштирилган.

63 ёшли Уэлс шаҳзодаси Чарлз (тўлиқ исми Чарлз (Карл) Филипп Артур Жорж Маунтбаттен-Виндзор) Британия қироличаси Елизавета II нинг тўнғич ўғли ва Британия тахтининг асосий ворисидир.

http://www.youtube.com/embed/54FKp4Ib4Kk