Индонезияда ҳалокат жойидан 10 жасад топилди

Супержет ҳалокатга учраган ҳудуд.

Бугун Индонезия алпинистлари Россия Сухой Супержет-100 учқичи ҳалокатга учраган тоғлик ҳудуддан 10 йўловчи жасадини топдилар.

Россияда ишлаб чиқарилган учқич 9 май куни Индонезияда намойиш парвози ўтказаëтган пайтда радар экранларидан ғойиб бўлди. 10 май куни бортида 45 одам бўлган учқичнинг тоғда ҳалокатга учрагани аниқланди.

Қидириш-қутқарув амалиëтларига бошчилик қилаëтган Гага Пракосонинг билдиришича¸ топилган жасадлар вертолëтлар орқали ташилмоқда.

СССР қулаганидан сўнг Россияда яратилган биринчи йўловчи учқичи бўлган Сухой Супержет-100 учқичи халқаро савдосининг мамлакат фуқаролик авиацияси ривожига асос бўлиши кутилаëтган эди.