Ҳафта суратлари -- 6-11 Май, 2012

Ҳайкалтарошлар Маноло Кастро¸ Хулио Лоренте ва Алберто Лоренте томонидан ишланган "У" деб номланган Усама Бин Лодин ҳайкали Гаванадаги 11-Биенналесида. (Ройтерс/Энрике Де Ла Оса)

Озарбайжоннинг нотинч Тоғли Қорабоғ минтақаси аскарлари Степанакертда Ғалаба куни парадида иштирок этмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Карен Минасян)

Покистонлик қиз Лаҳорда иссиқ кунда устидан сув қуймоқда. Мамлакатнинг кўплаб жойларида температура 40 даражагача етган. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Али)

33 яшар Пари Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ўз уйини супурмоқда. 7 яшарлигида қишлоғи советлар томонидан бомбаланган Пари ўша пайтда қўлларидан айрилган. У ўз болалари ва эрини боқиш учун қўлда буюмлар ясаб сотади. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Карими)  

Самаритан сектаси аъзолари Пасха байрами муносабати билан Наблус шаҳри яқинидаги Геризим тоғида анъанавий ибодатни адо этишмоқда. (Ройтерс/Аммар Авад)

Дараа шаҳрида БМТ хавфсизлик комиссиясини кузатиб кетаëтган пайтда йўл четидаги бомба портлашидан жароҳат олган суриялик аскарлари. (Ассошиэйтед пресс/Луаи Бешара)

Афғон талабалари Кобулда фуқаролик уруши даврида йўқ қилинган ва кейин барпо этилган паркда. (Ассошиэйтед пресс/Бай Исмоë)

Одамлар Покистоннинг Ҳайбар-Пахтунхва провинциясида Жанубий Вазиристонда толибон жангариларига қарши ўтказилган амалиëтдан кейин озиқ-овқат учун навбатда туришибди. (эпа/Сауд Раҳмон)

Россия полицияси Москвада Владимир Путинга қарши ўтказилаëтган санкцияланмаган намойишда мухолифат тарафдорларини тарқатмоқда. (Ройтерс/Денис Синяков)

Афинада6 май кунги сайловларда ëш қизча онаси билан бирга сайлов участкасида. (Ройтерс/Панайиотис Замарос)

"Диктатор" деб номланган филмда рол ижро этган актëр Саша Барон Коҳен Ню Йоркда матбуот анжуманида. (Ройтерс/Кейтҳ Бедфорд)

Россия президенти Владимир Путин ва собиқ президент Дмитрий Медведев Путин инаугурациясидан кейин Кремлда. (Ройтерс/Дмитрий Астахов)

Германия канцлери Ангела Меркел ва Франциянинг бўлғуси президенти Франсуа Олланд маскасини кийган фаоллар Берлиндаги Бранденбург дарвозаси ëнида уларнинг сохта тўйларини ўтказишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Жон МакДоугалл)