Хитой, Япония ва Жанубий Корея эркин савдо қилмоқчи

Хитой премьери Вэн Цзябао глобал иқтисодий мураккабликлар шароитида уччала давлат ўртасида ҳамкорликни тиғизлаштиришга чақирди.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея эркин савдо тўғрисидаги келишув юзасидан музокараларни бошлайди.

Бу ҳақда бугун уччала давлат раҳбарларининг Пекинда бўлиб ўтган учрашуви давомида эълон қилинди.

Хитой премьери Вэн Цзябао глобал иқтисодий мураккабликлар шароитида уччала давлат ўртасида ҳамкорликни тиғизлаштиришга чақирди.

Вен Цзябао фикрича, халқаро молиявий бўҳрон бартараф этилганича йўқ, Европа иқтисодиёти ривожланиши истиқболлари “ноаниқ” қолмоқда.

2010 йил натижаларига қараганда, Хитой, Япония ва Жанубий Кореянинг жаҳон иқтисодиётидаги муштарак улуши қарийб 20 фоизни ташкил этди, бироқ бу давлатлар орасида сиёсий зиддиятлар, савдо йўлидаги тўсиқлар ҳамда сармоя ётқизиш фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги тафовутлар кучли.{bnjq