Қирғизистонда сув тошқинидан бир одам нобуд бўлди

Қирғизистон жанубидаги Ўш, Боткен ва Жалалобод минтақасида сув тошқинлари ва кўчки оқибатида расмий маълумотларга кўра, бир одам нобуд бўлган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот вакилининг Озодлик радиосига билдиришича, давомли ёғингарчиликлар ортидан юзага келган табиий офат оқибатида минглаб одам бошпанасиз қолдирган.

Минтақа транспорт инфратузилмасига жиддий шикаст етқизган.