АҚШ вакиллари Тимошенко билан учрашди

АҚШ дипломатлари қамоқ жазосига ҳукм қилинган, айни дамда касалхонада сақланаётган Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко ҳолидан хабар олишди.

Харковдаги касалхонада даволанаётган собиқ Бош вазир билан душанба куни АҚШ давлат департаменти вакили Томас Мелиа ва АҚШнинг Украинадаги элчиси Жон Тефт учрашишди.

Учрашувдан сўнг элчи Тефт Тимошенкога нисбатан қўлланган чорани ёқламаслигини ва уни озод қилиниши кераклигини айтди.

Россия билан Украина манфаатларига зид шартнома тузганликда айбланиб 7 йилга қамалган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко қамоқда унга нисбатан қийноқ қўлланилганини айтган эди.