Канн кинофестивали бош совринига 22 филм даъвогар

Францияда ўтказилаётган 65-Канн кинофестивали британиялик режиссёр Уэс Андерсоннинг “Тўлин ой қироллиги” филми тақдимоти билан очилди.

16 май куни ўз ишини бошлаган кинофестивалга италиялик машҳур режиссёр Нанни Моретти раислик қилмоқда.

Кинофестивал бош соврини учун 22 бадиий филм ижодкорлари даъвогарлик қилаяпти. Улар орасида америкалик режиссёр Дэвид Кроненбергнинг “Космополис”, австриялик режиссёр Михаэл Ханекнинг “Муҳаббат”, англиялик режиссёр Кен Лоучнинг “Фаришта тақдири” филмлари ҳам бор.