Евроҳудуд бўҳрони Саккизлик муҳокамасида

Саноати ривожланган Саккизлик раҳбарлари учрашувида Европадаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон назоратдан чиқиб, глобал иқтисодиётга путур етказиши олдини олиш масаласининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Вашингтон ташқарисида жойлашган Кэмп Дэвидда 18 май куни бошланадиган икки кунлик музокараларга АҚШ Президенти Барак Обама мезбонлик қилади.

Саммитда Франция президенти этиб сайланган Франсуа Олланд ва яқинда Россия Бош вазири лавозимини эгаллаган Дмитрий Медведев ҳам иштирок этади.

Саккизлик гуруҳига АҚШ, Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва Россия давлатлари аъзо.