Туркманистонда 1000 нафар маҳбус амнистия қилинди

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов конституция байрами ва 18- асрда яшаб ижод қилган шоир Маҳтумқули туғилган куни муносабати билан минг маҳбусни қамоқдан озод қилиш ҳақида буйруқ берди.

Давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, маҳбуслар “ўз қилмишларидан пушаймон бўлгани учун” улар авф этилган.

Бу жорий йил Туркманистонда эълон қилинган иккинчи амнистиядир.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов феврал ойида янги президент сифатида қасамёд қилганидан бери Туркманистон қамоқхоналаридан қанча маҳбус озод қилингани тўғрисида аниқ рақам йўқ.