Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Теҳронга боради

Қароргоҳи Венада жойлашган БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано Теҳронга бир кунлик сафар қилади.

Агентлик маълумотига кўра, Амано 21 май куни Эроннинг Олий миллий кенгаши котиби Сайид Жалил ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан сўзлашувлар олиб боради.

Бу Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарининг уч йилдан бери Эронга биринчи ташрифидир.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей охирги марта Эронга 2009 йил октябр ойида сафар қилган.

23 май куни Эроннинг ядровий дастури борасида дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари билан Теҳрон расмийлари ўртасида навбатдаги сўзлашувлар бўлиб ўтиши режаланган.