Чикагода NATO саммитига қарши намойиш бўлди

Чикагода бу ерда якшанба куни бўлиб ўтадиган НАТО саммитига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Бир неча минг одам транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилган ҳолда норозилик юриши ўтказди. Полиция билан тўқнашувлар бўлмади.

НАТО саммити очиладиган якшанба куни ҳам оммавий норозилик юришлари ўтказилиши кутилмоқда.