CASA-1000 2014 йилда амалга киритилади

Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини Афғонистон ҳамда Покистонга сотиш борасида ишлаб чиқилган CASA-1000 лойиҳаси 2014 йилнинг февралида амалга киритилади.

Покистон матбуотининг билдиришича, бундай қарор 18 майда Дубайда ўтган CASA-1000 лойиҳаси ҳамкорлари йиғинида қабул қилинган. Йиғинда Россия, Қирғизистон, Тожикстон, Афғонистон, Покистон расмийлари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва ЮСАИД вакиллари иштирок этган.

Умумий қиймати салкам бир миллиард долларни ташкил қилган CASA-1000 дастурига биноан Афғонистон ва Покистонга 6 миллиард киловатт соат электр энергияси экспорт қилинади.