Белорус ҳуқуқ фаоли АҚШ мукофотига сазовор бўлди

АҚШ Давлат департаменти айни пайтда қамоқда ётган белорусиялик ҳуқуқ фаоли Алес Беляцкийни инсон ҳуқуқлари бўйича мукофот совриндори деб эълон қилди.

Мазкур йиллик мукофот “фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга, демократик тамойилларни олдинга суришга ҳисса қўшган ва қахрамонлик кўрсатган” хусусий шахслар ҳамда нодавлат ташкилотларига берилади.

Алес Беляцкий раҳбарлик қиладиган “Весна” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Белорусда тақиқланган. Бу ташиклот мунтазам тарзда мухолифат фаоллари ва президент Лукашенко танқидчиларига кўрсатилган босимлар ҳақида бонг уриб келган.

Беляцкий 2011 йилда солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланиб, тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Беляцкий сиёсий асослар билан қамалган деб ҳисоблайди.