Ҳафта суратлари -- 12-18 Май

Фаоллар 17 май куни Санкт-Петербургда Ҳомофобияга қарши Халқари кун муносабати билан Петровский паркида ўтказилган "Камалак флешмоб"да шарларни учиришга ҳозирлик кўрмоқда. (ИТАР-ТАСС)

Грузиялик гейлар ҳуқуқлари фаоллари Православ намаойишчилари билан 17 май куни Тбилисида тўқнашмоқда. (Ройтерс/Давид Мдзинаришвили)

Босния-Герцоговина - Мейра Дзогаз собиқ босниялик серблар генерали Ратко Младич устидан бўлаëтган маҳкамани Потокаридаги уйида телевизорда томоша қилмоқда, 17 Май 2012

Россия мухолифати фаоли Москва марказидаги Кудринская майдонида оқ лентани ҳилпиратмоқда. (ИТАР-ТАСС/Сергей Карпов)

Тожикистонлик аëл Душанбедаги Ислом марказида Брайля шрифтида Қуръон ўқимоқда. (Ройтерс/Нозим Қаландаров)

Рамаллоҳ шаҳрида фаластинлик тош отувчилар ва Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида бўлаëтган тўқнашувда фаластинлик намойишчи ëнаëтган ғилдиракни думалатиб кетмоқда. (Ройтерс/Муҳаммад Торокман)

Дунë рекорди 47¸6 метрлик Феррис ғилдираги Ашхободдаги Олам деб номланган жойда очилмоқда. (Ассошиэйтед пресс)

13 май куни Кобулда ўз машинасида бораётган пайтда номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган Афғонистон Олий ярашув кенгаши раҳбарларидан бири, президент Ҳамид Карзайнинг маслаҳатчиси, собиқ Толибон ҳукумати аъзоси Арсала Раҳмоний жанозаси ўқилмоқда. (Ройте

Афғонистондаги НАТО кучларига бензин етказиб берувчи машиналар Покистоннинг Карачи порт шаҳрида нефт терминаллари ëнида. (Ассошиэйтед пресс/Осиф Ҳасан)

Покистон фуқароси Карачи шаҳрида бензин ташувчи машиналарни тозаламоқда. (Ройтерс/Атҳар Ҳусайн)

A boy is silhouetted against the sun while jumping on a trampoline on the outskirts of the Pakistani capital, Islamabad. (Reuters/Faisal Mahmood)

Президентликка номзод ва Сербия тараққиëт партияси лидери Томислав Николич Белградда сайловолди сўнгги конвенциясида. (Ассошиэйтед пресс/Андрей Исакович)

Қизча Украинанинг Клевен туманидаги фойдаланилмай ëтган темир йўл устида юриб кетмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида бу йўл "Севги туннели" номи билан машҳур. (Ройтерс/Глеб Гранич)

Православ руҳонийси Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромига қўйилган Союз ТМА-04М ҳаво кемаси олдида. (Ройтерс/Шамил Жуматов)

Россиялик намойишчилар "Оккюпай Абай" номи остида Владимир Путиннинг инаугурациясига қарши намойиш ўтказмоқда. (епа/Максим Шипенков)

Афғонистон фуқароси тоғ устида қўлида қафас билан кетмоқда. (Ройтерс/Муҳаммад Исмоил)

Кан фестивали очилиши олдидан фестивал ўтказиладиган бинога АҚШлик актриса Мерлин Монронинг катта сурати осиб қўйилди. (Ройтерс/Эрик Гайлард)