Италияда рўй берган зилзилада олти киши нобуд бўлди

Италиянинг зилзиладан катта зарар кўрган Л'Аквила вилоятидаги Онна қишлоғи, 2009 йил 6 апрел.

Италия шимолида жойлашган Болония шаҳри яқинида рўй берган 6 балли ер силкиниши оқибатида камида олти одам нобуд бўлди, қарийб 50 киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, икки киши Сант Агостинодаги керамика заводининг томи босиб қолгани оқибатида ўлган.

Италиянинг Анса ахборот агентлиги хабарига кўра, яна бир киши Понте Родони до Бонденода нобуд бўлган.

Ҳозирда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил январ ойи охирида Италияда рўй берган 5,4 магнитудали ер силкиниши натижасида талафот кўрилмаган.

2009 йил 6 апрел куни Италия марказида жойлашган Л'Аквила вилоятида содир бўлган 6,3 балли зилзила натижасида 300 зиёд одам ҳалок бўлганди.