Сурияда камида 20 киши ҳалок бўлди

Сурияда ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат вакиллари ўртасида душанба куни содир бўлган тўқнашувда камида 20 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда қароргоҳи Лондонда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълум қилдилар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Дараа ва Хама вилоятларида кеча шиддатли жанглар бўлиб ўтган.

Душанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги бўҳрон кенг кўламли фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкинлиги юзасидан хавотир билдирди ва халқаро ҳамжамиятни бу бўҳронни ҳал қилишга чақирди. Якшанба куни Чикагода бўлиб ўтган НАТО саммитида Сурияга қўшин киритилиш эҳтимоли кўриб чиқилмаётгани таъкидланганди.