АҚШ разведкаси билан ишлаган врач 33 йилга қамалди

Бугун Покистон маҳкамаси АҚШ махсус хизматларининг Усама бин Ладинни йўқ қилиш операциясига ëрдам берганликда айбланган врачни 33 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шакил Афридий ватанга хиëнатда айбланди.

Маҳкама ҳукмида қайд этилишича¸ АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилиш жараëнида аҳолини сохта эмлаш кампанияси ўтказган Афридий шу йўл орқали Усама бин Ладиннинг қаерда эканига оид маълумот тўплашга муваффақ бўлади.

Афридий устидан Покистоннинг асосан қабилалар яшайдиган Ҳайбар минтақаси маҳкамаси ҳукм чиқарди. Бу минтақа маъмурий ва ҳуқуқий автономия мақомига эга.

Ал-Қоида етакчиси АҚШ денгизчилари 2011 йилнинг 2 май куни Абботободда ўтказган махсус амалиëт давомида ўлдирилган эди.