Путин депутатларни босиқликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин Давлат Думаси депутатларини оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида қонунбузарликларга йўл қўйганларни жаримага тортиш ҳақида мўътадил қонун қабул қилишга чақирди.

Ўзи раҳбар бўлган ҳукмрон “Единая Россия” партияси депутатлари билан бугунги учрашувда Путин қонун лойиҳаси нафақат демократияни мустаҳкамлаш¸ айни пайтда жамиятни радикал ҳодисалардан ҳимоялашга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади ва бу борада дунëдаги ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганишни тавсия этди.

“Единая Россия” томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси кеча биринчи ўқишда Дума тасдиғидан ўтди. Мухолифатдаги тўрт партия вакиллари оммавий тадбирлар пайтида жамоат тартибини бузганликда айбланганларни 1¸5 миллион рубл жаримага тортишни кўзда тутувчи бу лойиҳага қарши овоз бердилар. Улар фикрича¸ бу қонун лойиҳаси Путинга қарши давом этаëтган норозилик намойишларини кескин бостириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Инсон ҳақлари бўйича Россия президенти кенгаши раиси Михаил Федотов¸ агар бу қонун парламент иккала палатаси томонидан ҳам маъқулланса¸ президентга уни вето қилишни сўраб мурожаат этажагини билдирди.

Айни пайтда¸ Россия мухолифати 12 июн – Россия кунида Путиннинг ҳокимиятга қайтишига нисбатан норозилик тадбирларини давом эттиришни режалаштирмоқда.