Афғонистонда ўқувчи қизлар заҳарланди

Афғонистоннинг Тохар вилоятида 120 дан ортиқ ўқувчи қиз ва уч ўқитувчи мактаб биносига сепиб ташланган заҳарли модда оқибатида заҳарланди. Жабрланганларнинг кўпчилиги хушидан кетган ва касалхонага ётқизилган.

Апрел ойида Тохар вилоятида номалум шахслар томонидан заҳарланган сувни ичган 150 ўқувчи қиз касалхонага ётқизилган эди.

Сўнгги ҳафта ичида Афғонистоннинг 11 вилоятида хавфсизлик нуқтаи назаридан 550 мактаб вақтинча ёпилган.

Расмий маълумотларга кўра, толиблар мана шундай йўллар билан ота-оналарни чўчитиб, болаларни, айниқса қизларни мактабга бормаслигига эришмоқчи.