АҚШ мусулмонлар қотилини Боснияга топширди

Серб полициясининг Босниядаги собиқ раҳбари Деян Радойкович пайшанба куни АҚШдан Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевога олиб келинди. У 1995 йилда Серебриницада мусулмонларни оммавий қатлиом қилишда айбланмоқда.

Расмий маълумотларда айтилишича, Радойкович раҳбарлигидаги қуролли гуруҳ 1995 йилда босниялик 200 мусулмонни қатл этган.

Деян Радойкович ва унинг оиласи 1999 йилда АҚШда қочқинлик мақоми олган эди. 2009 йилда у АҚШ иммиграция хизматига ўзи ҳақида ёлғон маълумотлар берганликда айбланиб қамоққа олинган.