Қозоғистонда Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими устидан маҳкама бошланди

Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Ўрақ Сарбопеев, Жанаўзен, 2011 йил 19 декабр.

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маркази Ақтау шаҳрида Жанаўзен шаҳрининг собиқ ҳокими Ўрақ Сарбопеев устидан маҳкама жараёни бошланди.

Сарбопеев иш ташлаган нефт заводи ишчилари билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар рўй берганидан кўп ўтмай лавозимидан бўшатилган.

Жанаўзен шаҳрида 2011 йил декабр ойи ўртасидаги содир бўлган тўқнашувларда камида 16 одам нобуд бўлганди.

2012 йил феврал ойида ҳибсга олинган Ўрақ Сарбопеев пора олганлик ҳамда маҳаллий фуқароларни ижтимоий ва моддий қўллаш учун давлат томонидан ажратилган маблағни ўзлаштирганликда айбланмоқда.