Москвада мухолифатчиларга ҳужум қилинди

Жума куни тунда номаълум шахслар Москванинг Чистие пруди ҳиёбонида давом этаётган мухолифат сайли иштирокчиларига ҳужум уюштирди.

Воқеа гувоҳларига кўра, ҳужум қилганлар неонацистлар бўлган. Полиция муштлашаётган тарафларни ажратган. Бироқ ҳужум қилганлардан бирортаси ҳибс қилинган эмас.

7 майдан бери давом этаётган мухолифат намойишлари шу кунларда Москванинг Арбат кўчасида ўтмоқда. Бироқ Чистие пруди ҳиёбонида кечалари лекциялар ўқилиши муносабати билан, бу ерга мухолифат фаоллари йиғилмоқда.