Эронда 27 фоиз бойитилган уран излари топилди

Халқаро атом энергияси ташкилоти Қум шаҳри яқинидаги Эрон ядровий иншоотларидан бирида 27 фоизгача бойитилган уран излари топилганини маълум қилди.

Расмий Техрон бундан аввал уранни бойитишни 20 фоиздан оширмаётгани тўғрисида баёнот тарқатган эди.

Эрон томони ураннинг 27 фоизгача бойитилгани ҳолатини “техник хато” сифатида изоҳлади. Халқаро атом энергияси Эроннинг бундай жавобига қониқмай, Техрон расмийларидан қўшимча тушунтиришлар берилишини талаб қилмоқда.