Сурия ҳукумати кучлари ўнлаб одамни ўлдиргани иддао қилинди

Суриянинг исёнчилар назоратидаги Растон шаҳридаги тўқнашувлар, 2012 йил 24 май.

Суриялик фаоллар ҳукумат кучлари Ҳомс вилоятидаги Ҳоула шаҳрини тўплардан ўққа тутгани оқибатида 90дан ортиқ одам нобуд бўлганини билдирди.

Сурия ҳукумати хорижий ахборот воситалари мухбирларига чеклов жорий қилгани боис бу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Сурияда 10 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.