Қозоғистонда Жанаўзен воқеаларига алоқадорликда айбланган амалдорлар қамалди

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳар суди куни кеча нефт ширкатларининг уч топ-менежерига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда 26 май куни Манғистау вилоят суди матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Ижтимоий тарангликка сабаб бўлувчи вазиятнинг юзага келишида айбдор дея кўрилаётган амалдорларнинг бири 8 йилга, қолган иккиси эса 7 йилданга озодликдан маҳрум қилинган.

Озодлик радиоси қозоқ шўъбаси маълумотларига кўра, мазкур жиноий иш бўйича маҳкама ими-жимида ўтказилган – унда судланувчиларнинг қариндошларидан бошқа ҳеч ким қатнашмаган.

Жанаўзен шаҳрида 2011 йил декабр ойи ўртасида содир бўлган тўқнашувларда камида 17 киши нобуд бўлганди.

Айни пайтда Жанаўзен шаҳрининг собиқ мэри Ўрақ Сарпобеев устидан ҳам маҳкама давом этмоқда.