Афғонистонда НАТОнинг тўрт аскари ҳалок бўлди

Шанба куни Афғонистон жанубида содир бўлган портлашларда халқаро коалиция кучларининг тўрт нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. НАТО қўмондонлиги тарқатган баёнотда ҳодиса тафсилотлари ва ҳалок бўлган аскарларнинг қайси мамлакат вакили экани ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Жорий ойда Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлар сони 32 нафарга етган. Йил бошидан буён эса бу мамлакатда халқаро кучлар сафида бўлган 164 нафар аскар ва зобит ўлган.