Ямандаги тўқнашувларда йигирмадан ортиқ жанггари ўлди

Яман армияси учқичлари якшанбага ўтар кечаси мамлакат жанубида амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 22 жанггари ўлди.

Яман расмийлари ва маҳаллий одамларга кўра, камида 15 жанггари ўтган йилдан бери радикал исломчилар назорат қилаётган Абян вилоятидаги Жаара шаҳри яқинида ҳалок этилган.

Яман Мудофаа вазирлиги расмийлари ҳукумат кучлари Абян вилояти маркази Занжибар шаҳридаги муҳим позицияларни эгаллаганини билдирди.

Хабарларга кўра, шанба кунги шиддатли отишмаларда камида 63 жанггари ўлдирилган. Уларнинг аксари Сомалия фуқаролари.