Россия ва Британия Сурияга ҳукуматига нисбатан босимни кучайтиради

Британия Ташқи ишлар котиби Вилям Ҳаг ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳарбий техникани аҳоли яшаш жойларидан олиб чиқиши учун Сурия ҳукуматига нисбатан босимни кучайтиришга келишиб олишди.

Душанба куни Москва шаҳрида икки вазир ўртасида ўтган музокаралар 25 май куни Суриянинг Ҳаула қишлоғида кўпчилиги аёллар ва ёш болаларни ташкил қилган 108 кишининг ўлимига олиб келган ҳужумлар ортидан ташкил қилинди.

Айни дамда БМТ ва Араб давлатлари лигаси тинчлик элчиси Кофи Аннан Сурия пойтахти Дамашққа етиб келгани хабар қилинмоқда.

БМТнинг собиқ бош котиби ўз сафари арафасида Ассад ҳукумати билан мамлакатдаги бўҳронни бартараф этиш учун "ўта жиддий ва самимий" сўзлашув ўтказиш ниятида эканини айтган эди.