Туркияда истеъфодаги олти генерал қўлга олинди

Туркиянинг ҳозирги Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Олий ҳарбий кенгаш аъзолари билан, Анқара, 2010 йил 30 ноябр.

Туркия полицияси 1997 йилда исломий қарашлардаги бош вазир Нажмиддин Эрбақонни ҳокимиятдан четлатишга алоқадорликда гумонланган истеъфодаги олти генерални ҳибсга олди.

Улар Ислом дини нуфузини кўтаришга уринланлик учун Эрбақонни истеъфога чиқариш мақсадида унга босим ўтказганликда айбланмоқда.

Ҳибсга олинганлар орасида Туркия Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ бош котиби Илҳан Қилич ҳам бор.

Катта салоҳиятга эга бўлган Туркия ҳарбийлари билан ҳозирги ҳукумат ўртасидаги қарама-қаршилик жараёнида армиянинг ўнлаб зобити, жумладан, амалдаги ва собиқ бир неча генерал қўлга олиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Эрбақон асос солган партияга аъзо бўлган Туркиянинг ҳозирги Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон ислоҳотлар ўтказиб мамлакат ҳарбийлари салоҳиятини камайтирган.