Сўғд суди ЎИҲ аъзолигида айбланганларга ҳукм чиқарди

ЎИҲ аъзолигида айбланганларнинг барчаси бир қишлоқда яшаб келган.



Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланган 17 нафар тожикистонлик 9 йилдан 23 йилга қадар узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Сўғд вилоят маҳкамасидаги манбанинг Озодликка маълум қилишича, судланганлар уюшган жиноий гуруҳ ва Тожикистон ҳудудида фаъолияти тақиқланган бошқа ташкилотларга аъзоликда айбдор деб топилган.

Айтилишича¸ маҳкама давомида судланганлар ўз айбларига қисман иқрор бўлган.

22 ёшдан 50 ёшгача бўлган маҳкумларнинг аксарияти Ашт туманининг Ошоба қишлоғида яшаб келган.