Қирғизистонда миллатлараро вазият ўрганилди

Қирғизистондаги ҳудудий тадқиқотлар институти мамлакатдаги миллатлараро вазиятни ўрганди.

Институтнинг таҳлилий ҳисоботида айтилишича, сўровда иштирок этганларнинг 69 фоизи Қирғизистонда миллатчиликнинг авж олганини ва бу ҳолат миллатлараро муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.

Сўровда иштирок этганларнинг 60 фоизи эса миллатлараро муносабатларнинг ёмонлашувига Қирғизистон ҳукуматининг нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди.