Қозоғистон Қирғизистонга арзон газ сотиш муддатини узайтирди

Қозоғистон Қирғизистонга газ сотиш муддатини октябр ойигача узайтиришга розилик билдирди.

Қозоғистон томони Қирғизистоннинг шимолий ҳудудларига Ўзбекистонга нисбатан арзон баҳода 70 миллион куб метр газ сотади. Газнинг ҳар бир минг кубометри нархи 224 доллар қилиб белгиланди.

Қирғизистоннинг жанубий вилоятларини газ билан Ўзбекистон таъминлайди. Қирғзистон ўзбек газининг ҳар бир минг кубометрини 290 доллардан сотиб олади.