Бишкекда мухолифатчи журналист пора билан ушланди

Кеча Қирғизистон махсус хизмат кучлари “Майдан.kg” газетаси муҳаррири 33 ёшли Нурғази Анаркуловни пора олганлик айби билан ҳибсга олди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Анаркулов маҳаллий фирмалардан бирининг эгасидан уни танқид қилувчи мақолани чоп этмаслик эвазига пора талаб қилганликда айбланмоқда.

“Майдан.kg” бош муҳаррири Гулзада Турдалиева Анаркуловнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Гулзада Турдалиевага кўра, яқинда газетада президент Алмазбек Атамбоев ва бошқа расмий амалдорларни танқид қилувчи бир қанча мақола эълон қилинган эди.

Анаркулов мухолифатдаги Ата-Журт" партиясининг матбуот котиби ҳам ҳисобланади.