Болалар нима хоҳлайди?

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида яшовчи Ҳаво Саъдуллаева 5 ëшда. У келажакда рассом бўлишни ва оиласи билан катта уйда яшашни истайди. 

6 яшар Жасмина Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида сақич ва шоколад сотади. Унинг отаси Россияда муҳожир ишчи. У келажакда доктор бўлишни орзу қилади.

9 яшар Богдан Солонина Киевда яшайди. У катта бўлса ўз ресторанининг хўжайини бўлишни орзу қилади. У бу мақсад йўлида ўз онасидан овқат пишириш сирларини ўрганмоқда.

Молдовиянинг Роскани қишлоғида яшовчи 11 яшар Нелеа Лунгу ўз бувиси билан яшайди. Унинг онаси Москвада ишлайди. Нелеа ўз қишлоғидаги мактабга боришни орзу қилади, аммо у ногирон бўлгани учун мактабга уни қабул қилишмаяпти. 

Покистоннинг Сват туманидан бўлган Бахт Алам 13 ëшда. У механик бўлишни ва велосипед сотиб олишни орзу қилади.

Покистоннинг Ҳайбар Пахтунхва провинциясидан бўлган Зоҳир Шоҳ 10 ëшда. У келажакда инженер бўлишни ва кейинги йил яхшироқ мактабга қабул қилинишини орзу қилади.

Беларуснинг Минск шаҳридан бўлган Женя 10 ëшда. "Мен мебел дизайнери бўлишни ва Лондонда яшашни истайман, чунки мен чизишни яхши кўраман", дейди у. "Ҳозир мен Ҳомелдаги бувимни кўришга боришни истайман. Кейинги йил эса аъло баҳоларга ў

Москвада яшовчи Маша 5 ëшда. "Мен катта бўлсам чиройли бўлишни ва барча йигитлар мени яхши кўришини истайман. Онамникига ўхшаб косметикаларим кўп бўлишини, укам бўлишини, ҳар кун ëз бўлишини, яна от ҳайдашни хоҳлайман".

Булар Прагада яшовчи лўли болалар. 15 яшар Эмил автомеханик бўлишни ва ўзининг Skoda Octavia машинаси бўлишини хоҳлайди. 8 яшар Рудолф ҳарбий қўмондон бўлишни истайди. 11 яшар Марцела Гинова доктор бўлишни истайди. 

14 яшар Неъматуллоҳ ва 12 яшар Атоуллоҳ Нангарҳар провинциясидаги афюн даласида меҳнат қилишади. Улар мактабга боришни яхши кўришади, аммо уларнинг қишлоғидаги мактабда жой йўқ. Улар катта бўлганда доктор бўлишни хоҳлашади.

14 яшар Шакила Қобулдаги масжидда Қуръон ўқимоқда. У катта бўлганда ўқитувчи бўлмоқчи. Шакила таълим олаëтганидан хурсанд, аммо у толибларнинг ҳужумидан қўрқади. 

Ереванда яшовчи 11 яшар Сузанна Сафарян келажакда шахматчи ва математик бўлишни хоҳлайди. Унинг яқин кунлардаги орзуси велосипедга эга бўлиш. 

Тбилисида яшовчи Рати 6 ëшда. У махсус кучлар сафида хизмат қилишни ва скутрга эга бўлишни хоҳлайди.

Ироқнинг Басра шаҳрида яшовчи Али Сахир Ҳабиб 13 ëшда. У келажакда инженер бўлишни, инсонларга ëрдам бериш учун сув омбори қуришни хоҳлайди.

Озарбайжонда яшовчи Гулу Меммедова 4 ëшда. У болаларга қарашни ва келажакда ўқитувчи бўлишни хоҳлайди.