Евроҳудудда ишсизлар сони ўртача 11 фоизга етди

Евроҳудудга аъзо 17 давлатда ишсизлар сони апрел ойида ўртача 11 фоизни ташкил қилди.

Бу 1999 йилда евро пул бирлиги муомалага киритилганидан бери қайд қилинган энг юқори кўрсаткичдир.

Евростат агентлиги 1 июн куни эълон қилган маълумотларга кўра, Испания, Португалия ва Грецияда ишсизлар сони кўпайишда давом этмоқда.

Испания евроҳудуд давлатлари ичида ишсизлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Апрел ойида Испанияда ишга лаёқатли аҳолининг 24,3 фоизи ишсиз бўлган.

Ҳозир евро ҳудудига аъзо давлатларда 17,4 миллион одам иш излaб турли идораларга мурожаат қилган.