Туркияда даҳрий мусиқачига айблов билдирилди

Туркия суди жума куни жаҳонга танилган мусиқачи Фозил Сойга "Твиттер" ижтимоий тармоғида динга қарши фикрлар ёзгани учун айблов билдирди.

42 ёшли Фозил Сой ислом қадриятларини ҳақорат қилганликда, ислом динига нисбатан нафрат уйғотишга уринганликда айбланмоқда.

Фозил Сой ўзига билдирилган айбловларни рад этди ва апрел ойида матбуотда даҳрий эканини билдирганидан сўнг турк жамиятида ўзига нисбатан босимлар кучайганини айтди.

Машҳур пианистнинг айблари исботланса, у 18 ойга қамалиши мумкин.