Сербия президенти: мусулмонлар қатлиоми геноцид бўлган эмас

Сербиянинг янги президенти Томислав Николич 1995 йилда Серебреницада мусулмонларнинг оммавий тарзда қатлиом қилинишини геноцид деб ҳисобламайди.

Черногория телеканалига берган суҳбати чоғида Николич Серебриницада “айрим серблар томонидан ҳарбий жиноятлар содир этилганини” тан олишини билдирди. Сербия президентига кўра, Серебриницадаги қатлиомни геноцид эканини исботлаш жуда қийин.

Халқаро ҳамжамият 1995 йилда Серебриницада 8 минг мусулмонннинг қатлиом қилинишини геноцид сифатида баҳолаган.

Ҳаага трибунали ҳозирги кунда Босния сербларининг собиқ лидерлари Радован Каражич ва Ратко Младичга нисбатан маҳкама жараёнини ўтказмоқда. Улар, жумладан, Серебреницада мусулмонларни қатлиом қилишда ҳам айбланмоқда.