Покистонда саккиз одам ҳужум қурбони бўлди

Покистоннинг Афғонистонга чегарадош бўлган қабилалар яшайдиган шимоли-ғарбий вилоятини одамсиз бошқариладиган учқич бомбардимон қилгани оқибатида камида саккиз киши ўлди.

Покистон расмийларига кўра, ҳужум Жанубий Вазиристон вилоятининг Бурмал минтақасида якшанба куни тонгда амалга оширилган.

Айни минтақанинг Шийн Варзак туманида 2 июн куни уюштирилган шу каби ҳаво ҳужуми натижасида икки одам нобуд бўлганди.

Иккила ҳаво ҳужуми АҚШ армиясига қарашли пилотсиз бошқариладиган учқич томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.