ЕИ Кремлни Сурия масаласида тавофутларни енгишга чақирди

Европа Иттифоқи расмий Кремлни Сурия масаласи бўйича қарашлардаги тавофутни енгиб ўтиб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашга чақирди.

Президент Владимир Путин ва ЕИ расмийлари ўртасидаги музокаралар душанба куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ЕИ кенгаши президенти Ҳерман Ван Ромпей БМТ ва Араб давлатлари лигаси тинчлик элчиси Кофи Аннан таклиф этган тинчлик режаси Суриядаги бўҳронни тўхтатиш учун “қулай имкониятлар яратиши”га Россия ва Европа давлатлари тўлиқ қўшилишини айтиб ўтди.

Душанба куни Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда 80 га яқин ҳукумат аскарлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатилган эди.