Қозоғистонда бедарак кетган чегарачи тирик топилди

Қозоғистоннинг “Арканкерген” чегара заставасида чиққан ёнғинда 14 чегарачи ҳалок бўлган пайтда бедарак йўқолган чегарачи тирик топилди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Қулмуҳамет Қосимовга кўра, қозоғистонлик сарҳадчи чегара пости яқинидаги чўпонлар қишловида фуқаролик кийимида топилган.

Вазирга кўра, чегарачи аллақачон сўроқ қилинган.

Май ойи охирида қозоғистонлик 14 чегарачи ва бир нафар ўрмон назоратчисининг жасадлари ёниб кетган чегара заставасида топилган.

Фожиа муносабати билан 5 июн Қозоғистонда мотам куни, деб эълон қилинди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев воқеани “террор акти” деб бахолади.

Фожиага чегарачилар билан контрабандачилар ўртасидаги жанжал сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Хитойликлар Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда гиёҳванд ўсимликларини териши олдини олиш мақсадида Қозоғистон ҳар йили ёз фаслида Хитой чегараси бўйлаб мобил текширув пунктларини ташкил қилади.