Қозоғистонда сўфийлар жамияти тақиқланди

Қозоғистонда “Эътиқод. Билим. Ҳаёт” маърифий жамияти экстремистик ташкилот деб топилди.

Қозоғистон Бош прокурори жума куни бу борадаги суд қарорини жамоатчиликка эълон қилди.

“Эътиқод. Билим. Ҳаёт” ташкилоти айбловни инқор қилди ва фақат сўфийлик тарғиботи билан шуғулланиб келганини билдирди.

2011 йилнинг октябрида жамиятнинг ўн нафар раҳбари ва фаоли Олмаота суди ҳукми билан экстремистликда айбланиб 2 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.