Хитой фазога ракета учирмоқчи

Хитойнинг "Шенжоу-7" ракетаси парвози, 2008 йил 25 сентябр.

Хитой шу ойда фазога бортида одам бўлган ракета учиради.

Давлатга қарашли Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, “Шенжоу-9” номли ракета Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган космодромга олиб бориб парвозга тайёрлаб қўйилган.

Уч нафар космонавт “Шенжоу-9” ракетасини фазода учиб юрган “Тиангонг-1” модул билан бирлашишига ҳаракат қилади.

Хитой бортида одам бўлган ракетани фазога охирги марта 2008 йил сентябр ойида учирган.

Хитой 2020 йилга қадар фазода ўзининг доимий станциясига эга бўлишни мақсад қилган.