Евроҳудуд молия вазирлари Испания масаласини муҳокама қилди

Евроҳудуд молия вазирлари 9 июн куни телефон орқали йиғилиш ўтказди.

Мулоқот чоғида қийинчиликка учраган мамлакат банк тизимини қўллаш учун Испания молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкинлиги муҳокама қилинди.

Яқинда Халқаро валюта жамғармаси Испания банкларига 40 миллиард евро миқдорида маблағ керак бўлишини билдирган эди.

Исми ошкор қилинмаган расмийларга асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, евро ҳудудига аъзо давлатлар молия вазирларининг Еврогуруҳ қўмитаси Испанияга ўз молиявий тизимини ислоҳ қилиши эвазига 100 миллиард еврогача маблағ беришга тайёр эканини билдирган.