Россия ТИВ Сурия борасида матбуот анжумани ўтказди

Россия Ташқи ишлар вазири С.Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров агар Сурия халқи қарор қилса, Москва Сурия Президенти Башар Ал-Ассаднинг истеъфога чиқишини қўллаб-қувватлашини айтди.

9 июн куни Россия Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Лавров Дамашқ билан олдин имзоланган келишувга мувофиқ Москва ҳаво ҳужумида мудофаа қилишда қўлланиладиган қуролларни Сурияга етказиб бериш ишларини тугатаётгани маълум қилди.

Вазир агар Сурияга ҳужум бўлса, ушбу қуроллардан фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Лавров Сурияга бошқа ҳеч қандай қуроллар етказиб берилмаганини қўшимча қилди.

Матбуот анжуманида Лавров Россия Сурияга қарши интервенцияга қарши эканини айтиб, халқаро ҳамжамиятни Сурия бўйича БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг тинчлик режасини амалга ошириш бўйича халқаро анжуман ўтказишга чақирди.