Афғонистонда беш киши ҳужум қурбони бўлди

Афғонистоннинг Вардак вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида беш киши нобуд бўлди.

Вардак вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Саҳидулла Шаҳид Франс Пресс ахборот агентлигига портлаш натижасида кичик автобусда кетаётган одамлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳам нобуд бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, йўловчилардан тўрт нафари тирик қолган.

Ўтган ҳафта Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 23 одам ўлган эди.