БМТ:Сурия фуқаролик уруши ёқасида

Сурия тўлақонли фуқаролар уриши арафасида турибди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби ўринбосари Эрве Ладсу баёнот берди.

Унга кўра, Сурия ҳудудининг асосий қисми ҳукумат назоратидан чиққан ва бу ерларда ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.

Хаффа шаҳрида БМТ кузатувчиларига қуролли ҳужум уюштирилган. Президент Башар Асадга содиқ кучлар бир ҳафта мобайнида мухолифатнинг асосий таянч нуқталаридан бири бўлган Хаффа шаҳрини ўққа тутмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон сешанба куни Россияни Сурия ҳукуматини қурол билан таъминлаётганликда айблади.