Илҳом Алиев умрбод даxлсизлик мақомига эга бўлди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Озарбайжон президенти ва унинг турмуш ўртоғи умрбод даxлсизлик мақомига эга бўлди. Мазкур қонун Озарбайжон парламенти томонидан тасдиқланди.

Мамлакат президенти Илҳом Алиевнинг мухолифлари унинг оиласини ҳокимиятдан бойлик тўплаш мақсадида фойдаланаётганини иддао қилиб келади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиққан депутат Али Ҳусеиновнинг айтишича, мазкур қонунининг қабул қилиниши Озарбайжонда демократик тамойилларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлади.