Россия Футбол федерациясига жарима солинди

Россия Футбол федерацияси рус ишқибозларидан Евро 2012 ўйинлари пайтида иложи борича босиқ бўлишни сўради. Европа Футбол уюшмаси - УЕФА рус ишқибозларининг безорилиги боис Россия Футбол федерациясига 150 минг доллар жарима солди ва келаси Европа чемпионати саралаш босқичида Россия термасини 6 очкодан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди.

Бунга Россия-Чехия ўйини пайтида рус ишқибозлари стадион ходимини калтаклаб, майдонга фейерверкларни ирғитгани ва чех ўйинчиларини ҳақоратлагани сабаб бўлди.

Сешанба куни Варшавада Россия-Полша ўйини олдидан рус ва поляк футбол фанатлари ўртасида чиққан тўқнашув оқибатида бир неча киши жароҳатланиб, 140 дан ортиқ одам ҳисбга олинди.

Россия Президенти Владимир Путин чоршанба куни Полша Бош вазири Доналд Туск билан телефон орқали гаплашиб, футбол ишқибозлари хавфсизлиги учун “тўла масъулият” Варшава зиммасида эканини таъкидлади.

16 июн куни А гуруҳида Россия-Греция ўйинида 20 минг рус фанатининг қатнашиши кутилмоқда.