Россия Тергов қўмитаси раҳбари журналистга таҳдид қилмаганини айтмоқда

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мустақил журналистга ўлим билан таҳдид қилганига оид хабарларни инкор қилмоқда. Пайшанба куни қилган баёнотида Бастрикин “Новая газета” томонидан илгари сурилган айбловларни “фактлар ва очиқ ёлғоннинг устакорона қоришмаси” дея атади.

“Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов чоршанба куни Бастрикин номига очиқ хат эълон қилиб, газта мухаррир ўринбосари Сергей Соколовга нисбатан Тергов қўмитаси раҳбари томонидан қилинган таҳдидлар хусусида изоҳ талаб қилди. Хатда айтилишича, Бастрикин ўтган ҳафта журналист Соколовни мажбурлаб Москва яқинидаги ўрмонга олиб кетган ва уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Муратовнинг айтишича, Соколов ҳозирда хавфсизлик мақсадида Россияни тарк этган.

Муратовга кўра, Бастрикин “Нова газета”да эълон қилинган мақола муаллифи Тергов қўмитасини 2010 йилда оммавий қотилликни содир этганларни жазолай олмаганликда танқид қилинганига шу тарзда жавоб қайтарган.