Нефт баҳоси арзонлашда давом этмоқда

Жаҳон бозорида нефтнинг баҳоси арзонлашда давом этмоқда.

Пайшанба куни Лондон биржасидаги савдо якунида “Брент” маркасидаги бир баррел нефт нархи 96, 48 долларни ташкил этган. Ню Йорк биржасида эса Техас нефтининг бир барелли 82 долларга баҳоланган.

Нархнинг тушиб кетаётганига қарамай, нефт ишлаб чиқарувчи давлатларнинг ОПЕК ташкилоти пайшанба куни Венада ўтган йиғинда йил охиригача кунига 30 миллион баррел нефт қазиб олиш режасидан воз кечмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.